Untitled Document

Ўқинг қизиқ... Биз билмаган қизиқарли маълумотлар

● Ерга тушган энг катта метеорит кратер ҳосил қилмаган. Метеорит тузилиши бурчакли ва чеккалари текис бўлгани учун худди тош сув юзида сакраганидек ер юзида сакраб, кейин тўхтаган.

● Армстронг лимити деган ном билан маълум бўлган баландлик лимити ердан 19 километрдир. Бу баландликдан кейин астронавт кийимини кийиш лозим бўлади. Агар кийилмаса, вужуддаги сув бадан ҳароратида қайнашни бошлайди.

● Озон тешиги кичраймоқда. 2012 йили тешикнинг катталиги сўнгги ўн йилдагига нисбатан кичрайган эди.

● Агар фабрикаларда татбиқ этилган СО2 чиқишини баҳолайдиган бўлсак, атмосферанинг баҳоси  4 квадриллион 300 триллион стерлин бўлади. Атмосферадаги ҳар метр кубга 1,3 СО2 молекуласи тўғри келади.

● Дунёдаги сувларнинг 97% шўр, 3%и чучук сув.

● 1 литр океан суви таркибида 1 грамм олтиннинг 13 миллиарддан бир бўлагича миқдорда олтин элементи мавжуд.

● Ҳар йили 2000 дона янги денгиз жонивори маълум бўлмоқда.

● Денгизларга ташланган нарсаларнинг 90%и пластик жисмлар.

● Океанларда ўртача бир миллион жонзот тури яшаши тахмин қилинади. Бугунгача океанда ҳаёт кечирадиган жонзотларнинг фақат 33%игина кашф этилган.

● Ҳар йили ўртача 8-12 одам акула ҳужуми туфайли ўлади. Ҳар йили 100 миллионга яқин акула инсон ҳужуми туфайли ўлади.

● Дунёдаги бутун актив вулканларнинг 90%и океан тагига тўғри келади.