Untitled Document

Ибрат... Януари кундалигидан (1)

1873 йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Януари Алеизи Маггахен шундай ёзади:

«Амударё кечувидан ўтиб ҳориб чарчаган эдик. Агар қаттиқ қаршилик бўлса, бу аҳволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий ахолидан озиқ-овқат олиб қийналмай етиб бордик.  Аскарларимиз аҳолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. «Жазирама иссиқда отларимизни нима билан озиқлантирамиз» деб хавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўҳори ва беда ҳам сотишди.»

Юртига бостириб кирган оккупантлар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик ҳарбий мухбирни аввалига тажжублантирди. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришди ва суҳбат қурди. Ва шу суҳбат жараёнида тушундики бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун кўриш, қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, ҳаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.

Ўз халқига паст назар билан қаровчи хукумдорлар, аҳолисининг аксарияти ишсиз ва камбағал ҳолатдалигида, мабодо четдан душман бостириб кирса ўзлари кайфу сафо билан банд амалдорларнинг шу халқдан ёрдам кутишга қанчалик ҳаққи бор экан?

(давоми эртага)