Untitled Document

Ҳикоя... Яхшиликни унутманг

Бир қиролнинг 10 та қопоғон, вахший ити бор эди. Хатолашган хизматчиларини ёки рақибларини уларнинг олдига ташлаб егизар эди. Бир куни қирол хизматчиларидан бирининг хатосини кўриб жаҳли чиқди ва уни итлар олдига отилсин деб буйруқ берди.

Хизматчи, “10 йил хизматингизни қилдим, энди эса итларингизга ем бўлишимни раво кўряпсизми? Илтимос мени итларингиз олдига ташлашдан олдин 10 кун муҳлат беринг!” дея ёлворди. Қирол унинг илтижосини қабул қилди.

Хизматчи итларга қарайдиган одамга бориб, 10 кун давомида итларга хизмат қилгиси, боққиси келаётганини айтди. Итбоқар ҳайрон бўлса ҳам унинг истагини қабул қилди. Шу кундан эътиборан итларни хизматчи боқа бошлади. Ҳар куни озиғини берар, ювиб тарар, силаб-сийпаб парвариш қиларди.

10 кун ўтгач қирол хизматчини жазолаш учун итлар олдига ташлансин деб буйруқ берди. Хизматчини итлар олдига ташлаганларида итлар келиб унинг оёқларини ялашаётганини кўрган қирол ҳайратланиб, “Итларимга нима бўлган?” деди. Бу саволни кутган хизматчи, “Мен бу итларга фақат 10 кунгина хизмат қилдим. Улар менинг хизматимни унутмади. Ҳолбуки сизга 10 йил хизмат қилдим, аммо сиз бир марта адашганим туфайли бутун хизматларимни унутдингиз” деб жавоб берди. Қирол ўз хатосини тушуниб хизматчини қўйиб юборинглар деб буюрди.

Бу ҳикоя, битта хато туфайли бутун яхшиликларни унутиб юборадиганлар учун ўрнак бўлади деган умиддамиз.

Ҳеч кимдан камчилик изламанг. Изласангиз албатта топилади. Сиз ундан кўра яхшиликларини ўйланг ва кечиримли бўлинг.